Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Компьютер ёқилмаслиги сабаблари

Компьютер ёқилмаслиги сабаблари

Компьютерни ёқиш тугмасини босганда компьютерни ёқилмаслиги сабаблари ва ечимлари:

1-холат. Компьютерни ёқиш тугмасини босганда Блок питания хам, кулерлар хам ишламаяпти, индикатор чироқчалар ёнмаяпти, динамикдан овоз чиқмаяпти.

Сабаблари:

  1. Блок питанияга ток етиб келмаяпти.
  2. Блок питания носоз
  3. Ёқиш тугмаси носоз
  4. Батарейка носоз ёки контакт йўқ

Ечимлари:

  1. Розеткада ток борлигини текшириш. Агар блок питания пилотга уланган бўлса у ёқиқлигини текшириш. Агар тўғри бўлса розеткадан олиб яна қайта тиқиб кўриш керак.
  2. Блок питанияни шнури розеткага ёки пилотга уланганлигини текшириш. Агар уланган бўлса блок питанияни она платадан узиб туриб блок питанияни қора ва яшил контактларини бирор ўтказгич билан "перемкнуть" қилиб ёқиб кўрилади. Агар уланган бўлиб розеткада ток бўлса блок питанияни бошқасига алмаштирилади ёки у устахонага йўл олади.
  3. Ёқиш тугмасини Она платага уланган симчаларини она платадан узиб туриб, компьтерни масалан отвертка билан "перемкнуть" қилиб ёқиб кўриш керак.
  4. Иложи бўлса батарейкани алмаштириш. Ёки батарейкани олиб, компьютер ёқилади ва ёқилса 1,2 сониядан сўнг розеткадан олиб ўчирилади. Батарейкани яна қайта жойига яхшилаб қотириб улаб қўйиб, компьютер ёқилади.

2-холат. Кулерлар ишга тушиб шу захоти ўчиб қоляпти.

Сабаби:

Блок питания.

Ечими:

Она платага уланган қурилмаларни (DVD Rom, видео-карта, тезкор хотира, қаттиқ диск...) кетма кетликда узиб туриб секин секин қайси қурилма айбдорлиги аниқланади. Яъни масалан олдин dvd-rom ни узиб ишлатиб кўрасиз, ёрдам бермаса яна хотирани узасизда яна ёқиб кўрасиз шундай қилиб бирма бир айбдор қурилма олингунга қадар давом этилади. Агар ёрдам бермаса аввалги бўлимдаги 2, ва 3 қисмларни қилиб кўрилади. Агар бу хам ёрдам бермаса она платани корпусдан олиб стол устига қўйилади ва шу холатда ишлатиб кўрилади.

3-холат. Индикатор чироқчалар ёнди, кулерлари ишлади лекин динамик товуш чиқармади.

Сабаблари:

  1. BIOS да муаммо бор.
  2. Она платада муаммо бор.
  3. Контакт йўқ.
  4. Процессорда муаммо бор.

Ечимлари:

  1. BIOS ни перемычка билан "reset" қилиш. Она платадаги батарейкани алмаштириб кўриш.
  2. Она платани яхшилаб кўздан кечириш. Баъзи конденсаторлар шишиб қолган бўлиши мумкин.
  3. Блок питанияни Она платага уланадиган сим(лар)ини олиб қайта улаш. Тезкор хотира (RAM) ни, ва видео картани олиб қайта улаш.
  4. Компьютер ёқилганида процессорни хамда чипсетларни хароратини текшириб кўринг. Агар процессор ёки чипсетлар харорати кўтарилмаса улар носоз бўлади. Процессорни тузатиб бўлмайди. Агар процессор жуда хам қизиб кетаётган бўлса процессор кулери билан процессорни бир бирига тирмашишини кўздан кечиринг. Орада "зазор" бўлмаслиги лозим. Прцоессорни термопастасини янгилаш хам хароратни ушлаб туради.

4-холат. Чироқчалар ёнди, кулерлар ишлади лекин динамик чийилламоқда.

Сабаби: Тезкор хотира ёки видео карта нотуғри уланган ёки носоз.

Ечими: Она платага бошқа тезкор хотира ёки видео карта улаб текшириш.

5-холат. Компьютер тўғри ёқилди екин мониторга сигнал кемаяпти.

Сабаблари:

  1. Видео карта билан монитор шнурининг штекери орасида контакт йўқ.
  2. Видеокарта носоз.
  3. Монитор носоз.

Ечимлари:

  1. Штекерни яхшилаб улаб кўринг, ёки мониторни видео картага бошқа шнур билан уланг.
  2. Видео картани алмаштиринг.
  3. Компьютерни бошқа мониторга уланг.  Manba: www.virtualdars.uz
Share