Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Япон мухандислари копток ўйнатувчи робот ясашди

Япон мухандислари копток ўйнатувчи робот ясашди

Япониянинг Chiba корхонаси янги робот ишлаб чиқарди. Аввалда хам бу корхонанинг роботларидан бири "Фукусима" АЭСида рўй берган бахтсиз халокат натижалари билан курашишда иштирок этган ва яхши натижаларни кўрсатган эди. Бу сафарги махсулот эса аввалгилари каби фойдалилик даражаси юқори бўлмаса хам қизиқлигида улардан қолишмайди.

Гап шундаки, корхона мухандислари копток ўйната оладиган роботни ишлаб чиқаришди. Хозирги вақтда бу робот бир вақтни ўзида иккита коптокни ўйната олади. Бу жараённи кузатиш жуда қизиқ. Мухандислар робот бир вақтни ўзида ўйната оладиган коптоклар сонини оширишни режалаштираятганлиги эхтимолдан холи эмас.

Тизим аъло даражада ишламоқда — хозирча робот коптокларни беш маротабагача хатосиз ўйната олади. Робот коптокларни 2 метр юқоригача сакратиб, шу жараёнда коптокни харакатланиш траекторияси камера ёрдамида кузатиб борилади. Камера эса сониясига 500 кадр "частота" тезлигида ишлайди. Қуйидаги видеода шу "жонглёр" роботни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин.

Manba: http://virtualdars.uz

Share