Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Дорда юрувчи робот

Дорда юрувчи робот

Бундан тахминан бир йил аввал велосипед хайдовчи робот дунёга келган эди. Томоша давом этади! У роботни ишлаб чиқарган япониялик Масахико Ямагучи (Masahiko Yamaguchi, Dr. Guero лақами билан хам машхур) ўзининг янги ихтиросини тадқим этди: дорда юрувчи робот.

Бўйи бир неча сантиметр бўлган икки оёқлик робот 4мм диаметрли трос бўйлаб осонгина харакатланмоқда. Робот мувозанатни ушлаб туриши учун гироскоп ишлатилган.
Робот трассдан йиқилиб кетмаслиги учун, унинг оёқларида махсус излар бор. Яна бир "ғирромлик" эса, робот одамга ўхшаш қадам қўйиб эмас, балки сирпаниб юришида. Аммо шуларга қарамасдан, робот жуда таъсирли кўринмоқда.

Dim lights Embed Embed this video on your site

P.S.: Велосипед хайдовчи робот:

Фарход Дадажонов таржимаси

Manba: virtualdars.uz

Share