Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Самовий овқат

Самовий овқат

Гагарин Коинотга учганида озгинагина овқат билан қаноатланишига тўғри келганди. Унга ўта майдаланиб, қувурсимон идишларга солинган овқат беришган. Гагарин бор-йўғи тўққиз хил озиқ-овқат турлари билан чекланишига тўғри келган.  Эндиликда Коинотга сублимацияланган озиқ-овқатлар жўнатилади.

Сублимация – озиқ-овқатларнинг 50 даражагача совуқда музлатилиб, кейин 32 соат давомида 50-70 даражагача қиздирилишидир. Сублимацияланган муз сувга айланишга улгурмай, буғланиб кетади. Одатда сув билан чиқиб кетадиган фойдали моддалар эса жойида қолади.
Сублимациялаш жуда мураккаб бўлган озиқ-овқатларнинг бири – чойдир. Фазогирларнинг айтишича, сублимацияланган озиқ-овқатлар ичида энг мазалиси – клюква ва ёнғоқлар аралаштирилган творог экан. Унинг таъми янги маҳсулотникидан сираям фарқ қилмайди.
 
Коинот озиқ-овқатлари энг хавфсиз ва энг табиий озиқ-овқатлар ҳисобланади. Уларда на кимёвий, на синтетик қўшимчалар бўлмайди. Чунки бу қўшимчалар қуёш радиацияси ва магнит тўлқинлари мавжуд бўлган жойда ўзини қандай тутишини ҳеч ким билмайди, таваккал қилиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас.
 
Америкалик фазогирлар таомномасида илгари суюқ таомлар бўлмаган. Фазогирлар овқатининг 70 фоизи тайёр маҳсулотлардан иборат бўлиб, фақат 30 фоизигина махсус тайёрланган.
 
Коинотда энг қийин иш – сувдан фойдаланишдир. Самовий кемаларда сув тўлиқ қайта тикланади, ҳатто инсон ҳаёт фаолияти чиқиндилари ҳам тозаланиб, яна тоза сувга айлантирилади.
 
Нон фақат бир тишлам қилиб қадоқланади. Гап шундаки, учиб юрган ушоқлар нафас йўлларига тушиб қолиши мумкин. Вакуумли қадоқлардаги нонни новвойчилик саноати институти етказиб беради. Фазогирлар уни иситиб ейишади.
 
Овқатни иситиш иш столидаги махсус мосламада амалга оширилади. Консерва идишлари ҳам шу мосламада ёпиқ ҳолда иситилади. Сублимацияланган овқатларга шунчаки қайноқ сув қуйилса кифоя.
 
1 килограмм оғирликни коинотга олиб чиқиш учун 5 дан 10 минг долларгача сарфланади. Инсонга эса бир кеча-кундузда 1,5-1,7 килограмм овқат керак бўлади. Шундай экан, фазогирнинг бир кунлик овқати 8 мингдан 17 минг долларгача етади.
Ҳусниддин тайёрлади.

 

Share