Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Ажиб MorpHex роботи

Ажиб MorpHex роботи

Шарсимон корпусли робот керак жойга юмалаб бориши мумкин, керак бўлса - 6 та оёқларини очиб улар билан харакатланиши хам мумкин. Норвегиялик мухандис Каре Халворсен (Kåre Halvorsen) бир қанча йиллардан буён роботлар ясаш билан шуғулланади. 2006 йилда у 6 та оёқлик робот ясаган эди, ўша вақтдан бери бионикага ихтисослашган, яъни табиатда учратиш мумкин бўлган техник иншоотлар:

масалан хашаротлар ёки чумолиларда. Аммо унинг MorpHex роботи умуман хеч нарсага ўхшамайди.

 

Dim lights Embed Embed this video on your site

Видеода кўриниб турганидек, робот унчлик тўғри думаламаяпти. Бунинг сабаби иншоот ассиметрик тузилишга эга (битта ярим сфера бошқасидан оғирроқ). Хозирда муаллиф бу камчиликни тўғирлаш билан шуғулланиб уни янада симметрик қилмоқчи.

Хозирча робот фақат бир тарафга думалай олади. Уни хохлаган тарафга юмалай олиши учун уни бир оз мукамаллаштириш лозим. MorpHex роботи Boca Bearings 2012 Innovation Competition мусобақасида ғолиб бўлди ва 20 минг $ лик мукофотга эришди. Каре Халворсен ўзининг блогида MorpHex қурилмасининг ички тузилишига алоқадор бўлган кўпгина расмларни жойлаштириб бормоқда. Блогдаги ёзвларга қараганда, муаллиф ўз лойиҳаси устида 2 йилдан ошиқроқ мобайнида ишламоқда.

Фарход Дадажонов таржимаси

Манба www.virtualdars.uz

Share