Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Нобелга даъвогарлар рекорд даражага етди

Нобелга даъвогарлар рекорд даражага етди

Нобель мукофотига 2013 йилга жуда кўп номзод кўрсатилди. Мукофотга 259 нафар номзод, жумладан, 50та ташкилот даъвогарлик қилади. Бу рекорд кўрсаткич бўлиб, аввалгиси 2011 йилда қайд этилган эди. Ўшанда мукофотга 241 нафар номзод кўрсатилган. Нобель қўмитаси қоидаларига кўра, номзодлар рўйхати мукофот топширилгандан сўнг эллик йил давомида сир тутилади.

Бироқ, ҳозирдан маълумки, даъвогарлар орасида АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон, Россиянинг “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоялаш жамияти, покистонлик ўқувчи Малала Юсуфзай бор. Эслатиб ўтамиз, Нобель мукофоти 1901 йилда таъсис этилган. Биринчи йилга мукофотга 136 кишининг номзоди кўрсатилган. Совриндорларни беш кишидан иборат қўмита танлайди. Машҳур совриндорлар орасида Барак Обама, Далай Лама, Ёсир Арафот, Альберт Гор, Генри Кессинжер ва бошқалар бор.

 

Manba: www.ovoza.com

Share