Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Радар ихтирочисининг афсуси ва... тасодифий кашфиёт

Радар ихтирочисининг афсуси ва... тасодифий кашфиёт

“ИХТИРОЧИНИНГ АФСУСИ”
Тезликни оширганлиги учун йўл полицияси томонидан биринчи марта тўхтатилган шотландиялик физик – радар ихтирочиси Роберт Уотсон "Агар радардан қандай мақсадда фойдаланишларини билганимда эди, ҳеч қачон уни яратмаган бўлардим" деган экан.


“ҚОИДАНИ ЯРАТГАН УНИ БУЗИШДАН ҚЎРҚҚАНМИ?!”
Илк йўл ҳаракати қоидаларини ишлаб чиққан америкалик Уильям Фелпс Ино ҳеч қачон ўзи рулга ўтириб, машина ҳайдамаган.

БУТУН ШАҲАРДА 9 СВЕТОФОР
Сиз яшаб турган туман ёки шаҳарда нечта светофор борлигини биласизми? Битталаб санаб чиқиш жуда қийин бўлса керак?! Қаранг-ки, аҳолиси 18 миллиондан ошиқроқ бўлган Қоҳира (Миср пойтахти)да атиги 9 дона светофор қайд этилган.

АЙИҚҚА "ПРАВА” БЕРИЛДИ
Россиялик цирк устаси Валентин Филатовнинг машҳур айиқлар цирки Штутгартда гастрол сафари билан бўлганда кутилмаган ҳодиса рўй беради. Репетиция пайтида мотоцикл минган айиқ арена чегарасидан, сўнгра цирк дарвозасидан чиқиб, катта кўчадаги машиналар оқимига қўшилиб кетади. Филатов машинада унга етиб олиб тўхтатгунга қадар айиқ учта чорраҳани кесиб ўтишга улгуради. Чорраҳаларнинг ҳар бирида ҳаракатни назорат қилувчилар ноанъанавий "ҳайдовчи”га йўл бериб туришди. Шу куни кечга бориб Штутгарт полицияси айиққа рамзий ҳайдовчилик гувоҳномасини топширади.

ТАСОДИФИЙ КАШФИЁТ
1903 йили француз кимёгари Эдуард Бенедиктус тасодифан ичи нитроцеллюлоза билан тўлдирилган колбани тушириб юборади. Шиша дарз кетди, аммо синиқлари атрофга сачрамайди. Гап нимада эканини тушунган Бенедиктус, илк бор автомобилнинг олд ойналарининг замонавий ва синмайдиган турини яратади. Ҳаётий тажриба бу ихтиронинг автоҳалокатлар оқибатида қурбонлар сонининг камайишига ёрдам бераётганини кўрсатмоқда.

12-04 ЮАГ
1961 йилнинг 12 апрелида фазога қилган парвозидан кейин дунёдаги биринчи космонавтга айланган Юрий Гагаринга 12-04 ЮАГ (парвоз санаси ва исм шарифига мос) рақамли қора "Волга" тақдим этилган. Кейинчалик бу ҳарфлар расман Москва вилояти индексига киритилиб, қолган барча космонавтларнинг машиналарига ҳам ўзларининг парвоз вақтларига мос ҳамда ЮАГ ҳарфлари қайд этилган автомобил рақамлари топширилган.

ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ УЧУН 960 УРИНИШ
Жанубий Кореяда яшовчи 70 ёшли Чха Са Сун ниҳоят ҳайдовчилик гувоҳномасини олди. У илк имтиҳонларни  2005 йилда топширган, аммо синовдан ўта олмаган. Шундан бери назарий имтиҳонларни деярли ҳар куни, амалий имтихонларни эса 10 мартагача топширган. Ортга чекинмайдиган бу аёлнинг қатъияти уни миллий қаҳрамонга айлантирди. Hyundai компанияси эса воқеанинг ижобий якунидан сўнг бу аёлга машина совға қилди.

“АЁЛЛАР МАШИНАНИ ТУЗАТТИРМАЙДИМИ?!”
Маълумотларга кўра, автомобил эҳтиёт қисмларини янгидан сотиб олувчиларнинг 65-80 фоизини аёл ҳайдовчилар ташкил этаркан. Аёллар уларни тузатишдан кўра янгисини харид қилиш осон деб билишади ёки усталарга ишонишмайди.

СУҲРОБ тайёрлади.

 

Share