Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Blade-серверлар хақида

Blade-серверлар хақида

Хозирги вақтда кўп жараёнларни бажарилиши юқори даражадаги хисоблаш воситаларини талаб этади. Буларга қийин ва кўп ресурсларни талаб этувчи хисоблаш жараёнлари (илмий масалалар, математик моделлаштириш, излаш), хамда кўп фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилиши (катта маълумотлар базалари, интернет-хизматлар, хостинг...) киради.

Хисоблаш марказининг қувватини кучайтириш учун хар бир хисоблагич модулни унумдорлигини ва уларни сонини ошириш лозим. Хозирги вақтда шу усуллардан иккинчиси ўсиб бормоқда ва ишлаб чиқарувчиларнинг харакатлари энг аввало параллель тарзда ишловчи хисобланишларни киритишга қаратилмоқда.

 

Чунки хозирда марказий процессорнинг нархи нисбатан арзон ва унумдорлиги жуда юқори бўлишига қарамасдан, кўп холатларда кластерли тизимлардан фойдаланиш кўп процессорли тизимларни ишлатишдан кўра афзалроқ бўлмоқда. Келажакда хам бу нарса шундайлигича қолиши эхтимолдан холи эмас (бунга ишонч борлигининг сабаби кўп ядровий марказий процессорларнинг дунёга келиши махсус холатларда ишлатилувчи серверлар билан оддий 2, 4 та марказий процессорга эга бўлган серверларни орасидаги фарқни янада камайишига олиб келаётганлигида).

Сервер модулларининг сонини кўпайиши Сервер хонасида серверларни жойлаштиришда янгича ёндашувларни талаб этади. Кластер тизимларини ишлатиш эса "дата центрлар"ни совутишга ва уларга хизмат кўрсатишга қаратилган қўшимча харажатларни талаб этади.


Ушбу муаммоларни баъзиларини хал қилиш учун янги турдаги модульлик серверлардан фойдаланиш мумкин. Бундай серверлар Blade-серверлар ёки писка-серверлар деб аталади. Оббабоплиги ошиб бораятган Blade-серверларни хақийқатдан XXI-аср серверлари деб аташ мумкин (уларни биринчи турлари 2001 йилда ишлаб чиқарилди). Ишлаб чиқарувчилар Blade-серверларни азфаллиги "1234" қоидаси билан аташади. Бу қоида қуйидагича: Оддий сервер билан солиштирилганда унумдорлиги тенг бўлиши билан Blade-серверлар икки баробар камроқ жой талаб этади, уч баробар камроқ энергия талаб этади ва нархи тўрт баробар арзонроқ бўлади. Демак, Blade-сервер ўзи қандай бўлади? Аввало IDC қорхонаси қуйидагича тарифлайди: Писка (Blade-сервер) - ўз процессорига ва хотирасига эга бўлган модуллик ягонаплатали компьютер тизими. Пискалар махсус бирлаштирувчи панели бўлган (backplane) шасси (ёки токча)га киритилади. У панельда тармоқга ва электртармоғига уланиш бўлади. IDC нинг фикрига кўра шу пискалар ва панель Blade-тизим деб аталади. Бу тизим стаднарт 19-дюймли стойкага жойлаштиришга мос равишда ясалган бўлади ва ишлаб чиқарувчининг турига хамда моделига қараб стойкада 3U, 6U ёки 10U (бир U - unit 1,75 дюймга тенг бўлган монтаж бирлиги). Blade-тизимларда энергия манбаси, тармоқ карталари, ва қаттиқ дискларни умумий тарзда ишлатилганлиги сабабли уларни жойлаштиришда анча жой ютиш мумкин. Блейд тизим қуйидаги компонентлардан такшил топган бўлади:

  • Blade-серверлар (буларни оддий серврерларданб фарқи шундаки улардан блок питания, PCI-разъемлар, пассив радиаторлар ва умуман барча "ортиқча компонент"лар олиб ташланган)
  • Корпус ва пассив Backplane (ўрнатилган қурилмалар орасида "коммутация"ни амалга оширувчи плата)
  • Электр ва совутиш тизимлари (блок питания вентиляторлари)
  • Ташқи коммутацион қурилмалар (Ethernet, FC, Infiniband)

Одатий PCI(PCI-E, PCI-X) платалари ўрнига серверга "мезонин" карталари қўйилади ва улар ёрдамида FC, Infiniband, SAS интерфейсларини ва қўшимча Ethernet портларини ишлатилади. Албатта бунинг учун шассида ўша ташқи коммутацион модули бўлиши шарти билан.

Blade сервер, блок питания хам, вентилятор хам, ортиқча нарсалар хам йўқ. Шунга қарамасдан, тахлилчиларни маълумотига қараганда пискаларнинг хаддан зиёд зичлиги хозирда иккинчи "план"га ўтиб корхоналар учун уларни асосий афзаллиги уларга хизмат кўрсатиш жараёнини янада юқори даражада автоматлаштирилиши бўлиб бормоқда. Пискалар асосида қурилган тармоқ инфратузилмасига ўтиш аввалги Intel-серверларини ишлаш схемасидан яъни хар бир дастурга алохида сервер белгиланувчи схемадан қутулиш имконини беради. Амалиётда бу сервер ресурсларидан янада унумли фойдаланиш, серверга хизмат кўрсатишни камайтириш бунда кабелларни улаш каби ишлардан қутулиш каби фойдаларга эришишни англатади.

 

10 та блейд серверлар жойлашган 10U шассиси

Blade-серверларга хизмат кўрсатиш оддий турувчи серверларга хизмат кўрсатишдан кўра анча осонроқ, масалан пискалардан бири ишдан чиқган тақдирда тизим администратори пискани олиб алмаштириб қўяди ва ўз жойидан туриб унга янги ОТни ва керакли дастурларни ўрнатади. Хозирги вақтда Blade-серверларни бошқарувчи дастурларни ишлаб чиқарувчилар ўз махсулаотларида ОТларни ва дастурларни автоматик тарзда ўрнатилиш хоссаларини хамда ўрнатилган дастурларни тез ўрнатиш функцияларини хам қўллашмоқда.
Blade-серверлар дата центрларда жойни иқтисод қилиш бўйича ва серверларни марказлаштирилган тарзда бошқарув жихатидан хам жуда самарали ечим хисобланади. Масалан, тизим администратори пискалар шассисини билан худди бир объектни бошқарганидек бошқариши мумкин ва уларга тушадиган "нагрузка" оритиши мобайнида шассига янги пискалар қўшиш йўли билан унинг қудратини янада ошириши мумкин. Дата центрларда улар эгаллайдиган жой камайганлигидан ташқари пискаларга ўтишни иқтисодий натижаси яна бир қанча азфалликларга эга. Улар оддий серверлардан кўра камроқ қурилмалардан ташкил этганлиги сабабли ва уларда паствольтли процессорлар ишлатилганлиги сабабли электрга ва уларни совутишга бўлган талаб хам камаяди. Юқорида айтилганидек, тизим администраторининг бундай серверларга хизмат кўрсатишга кетадиган вақтини хам тежалиши сабабли, серверларни сони ортиши билан яна бошқа тизим администраторини ишга олиши шарт эмас.
Blade-серверларни ишлатишдаги афзалликлар қуйидаги рўйхатда келтирилган:

  • электроэнергия ва совутиш тизимини ишончлилиги ортиши ва нархини камайиши
  • "коммутацион" тармоқлар сонини камайиши
  • тизим бошқарувини қулайлиги ортиши
  • сервер эгаллайдиган жойни камайиши
  • иссиқлик чиқишини ва электрга бўлган талабни камайиши
  • мослашувчанлик

"Blade"ларнинг камчиликлари:

  • ягона платформа ва стандартни йўқлиги. Фойдаланувчилар учун бу нарса масалан HP нинг Blade-серверини IBM шассисига қўйиб бўлмаслигини билдиради.
  • кўпгина Blade-тизимларида ягона ишдан чиқиш нуқтаси: шассини ўзи - бу тизимни ишдан чиқиш нуқтаси. Агарда шасси ишдан чиқса, унга ўрнатилган барча "писка"лардан фойда бўлмайди бу эса албатта бизнесга катта зиён етказади. Аммо шуни тушуниш кераккки, шассини ўзи (корпус ва backplane) бу пассив компонент ва унга фақатгина "физический" тарафлама зиён етказиш мумкин.
  • "Blade"ларда ишловчи дастурларни чегараланганлиги: Blade-серверлар бир ёки иккита процессорга эга бўлганлиги учун, анъанавий кўп процессорли серверларга мўлжалланган ишларни "Blade" га ўтказиш қийин бўлади.
  • оператив хотирани камлиги, ва қўшимча платаларни ўрнатиш имкони йўқлиги.
  • ички қаттиқ диск тизимини ўлчами чегараланганлиги - асосан серверларда 2 та 2,5 талик қаттиқ дисклар бўлади.

Бунинг сабаби шундаки блейд серверлар виртуализация мақсадларида улар билан бирга ташқи массивларни ишлатиши назарда тутилган.
Умуман олганда Blade-серверлардан фойдаланиш ижобий натижани беради, бу иқтисодий томондан фойдали. Аммо, одатда инсон янгиликни киритишга қайсарлик қилади. Кўп корхоналар Blade-тизимларни сотиб олишдан қўрқишади ва вақт билан текширилган анъанавий серверларни олишни хуш кўришади. Лекин Blade-серверларни сотиши йилдан йилга ортиб бормоқда ва улар асосида яна хам кўп ечимлар пайдо бўлмоқда.

Blade-серверлар оддий серверлардан нимаси билан фарқ қиладикўпгина Blade тизимларни афзалликларидан бири уларни ноёб конструкциясидир. Совутиш, бошқарув ва коммутация каби ресрулардан бирлашган тарзда фойдаланиш қийинчиликни камайтиради ва анъанавий инфратузилмаларга хос бўлган муаммоларни йўқ қилади. Blade тизимини конструкциясида Blade-серверлар махсус шасси (токча)да жойлаштирилади ва уни асосий конструктив элементи бўлиб бирлаштиргувчи панель хисобланади. Бирлаштиргувчи панель шундай ишлаб чиқарилганки, у Blade-серверларни ташқи дунё билан боғловчи барча коммутация муаммоларини хал қилади: электрни етказиб бериш, Ethernet тармоқларига, Fiber Channel тармоқларига уланиш хамда сақлаш тиЗИмлари билан SAS (SCSI) протоколлари орқали ишлайди. Blade-серверлари билан бу коммутаторларни уланишини аввалдан ўрнатилган ёки қўшимча ўрнатиладиган Ethernet ёки Fiber Channel контроллерлари таъминлайди. Тармоқлар сонини камлиги. Ташқи тармоқларга чиқувчи "коммутация" воситалари умумий токчага жойлаштиришган бу эса тармоқлар сонини сезиларли даражада камайтиради. HP нинг янги BladeSystem тизимига анъанавий серверларга қараганда
94% га камроқ кабеллар керак бўлади.


Такомиллаштирилган бошқарув имкониятлари
. Blade - серверларни анъанавий серверлардан яна бир фарқи, уларда бошқарув модули мавжуд. Масалан HP Blade тизимларида интеллектуал бошқарувни махсус Onboard Administrator тизими бажаради.Унда IP KVM, электр олинишини бошқаруви, коммутацион модулларни бошқаруви хамда тизимни тез ўрнатиш имкониятлари мавжуд.

Шассидаги хохлаган Blade серверни бошқариш осонлиги

Ўлчами ва зичлиги. Blade тизимларидаги серверлар ва инфратузилма элементлари анъанавий серверларга қараганда кам жойни эгаллайди ва натижада жойни ва электроэнергияни тежаш имкониятини беради. Бундан ташқари улар ўрнатишда ва хизмат кўрсатишда қулайроқ хисобланади.

Фарход Дадажонов таржимаси (Манба)

http://virtualdars.uz

Share