03.04.2013
Рус тили интернет тилига айланмоқда
Рус тили Интернетда энг оммалашган иккинчи тил бўлди. Барча мавжуд сайтларнинг 5,9% рус тилидан фойдаланади. Бу ҳақда “W3Techs” компанияси хабар берди. Интернетда энг оммалашган тиллар рўйхатида биринчилик эса албатта инглиз тилига тегишли. Мавжуд сайтларнинг 54,7% айнан инглиз тилида яратилган. Немис тили рус тилидан бироз ортда қолмоқда.
Сайтларнинг 5,9% фоизи шу тилда ишлайди. Тўртинчи ўринда испан тили (4,7%), ундан кейин эса француз (4,5%) ва хитой (4,4%) тили турибди.
Manba: www.ovoza.com