03.04.2013
YouTube 10 йилга ёпилади
YouTube видеохостинги 2023 йилнинг 1 апрелига қадар ёпилишини маълум қилди. Бу ҳақда 1 апрель арафасида YouTubeнинг расмий каналида хабар берилган эди. Хабарда айтилишича, хостинг 2005 йилда ягона мақсадда — дунёдаги энг яхши видеони аниқлаш учун яратилган. “Бугун ярим тунда youtube.com файлларни юклашни тўхтатади. Ажойиб саккиз йилдан сўнг,
ниҳоят, сайтга юкланган ҳамма видеони кўриб, ғолибни аниқлаш пайти келди”, — дея изоҳ беради YouTube вакили. Энг яхши видео 2023 йилда аниқланади. Унинг муаллифи 500 доллар мукофот ва mp3-плеер билан тақдирланади. Бундан ташқари, ғолиб бўлган ролик ўн йилдан сўнг сайтга жойлаштирилган видео ягона материал бўлиб қолади.