Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



LG смартфон учун аксессуар принтер чиқарди

LG смартфон учун аксессуар принтер чиқарди

LG смартфон учун аксессуар бўлган принтер чиқарди. Pocket Photo Smart қурилмаси мобил телефондаги суратларни чиқариш имконини беради. Қурилманинг ўзи кафтга сиғади, шунинг учун уни сафарда бемалол кўтариб юриш мумкин. Android ёки iOS учун иловани юклаб олиш кифоя, шунда 5х7,6 см ўлчамдаги суратларни чиқариш мумкин.

Принтер ишлаши учун сиёҳ ёки тонер керак эмас. Керакли бўёқларнинг ҳаммаси Zink фотоқоғозида мавжуд. Унда асосий рангларнинг кристаллари бир неча қават бўлиб жойлашган. У ёки бу рангдан фойдаланиш принтер қоғозининг қизиши ҳисобига юз беради. Ишлаб чиқарувчининг уқтиришича, олинадиган суратларнинг анча вақтгача ранги ўчмайди, сув тушиши ҳам зарар етказмайди. Ҳаракатланадиган қисмлари ёки картрижи йўқлиги боис ҳам бу принтер шу қадар ихчам. Унинг ўлчами 72,4×120,9×24 мм, яъни фотоқоғоздан салгина каттароқ. Гажетнинг оғирлиги 212 грамм. Принтернинг суратни чиқариш тезлиги 60 сония. Аккумуляторни бир марта қувватлантириб, 20та сурат чиқариш мумкин.  

Pocket Photo Smart ёздан сотувга чиқади, тавсия қилинган нархи эса 200 доллар.

Manba: www.ovoza.com

 

Share