13.04.2013
Японияда дунёдаги энг енгил телефон яратилди
Япониянинг етакчи уяли операторларидан бири халқаро жамоатчиликка ихчамгина мобил телефонни тақдим этди. Бу телефон дунёдаги энг енгил телефон деб тан олинди. Бугунги кунда ихчам телефон билан ҳеч кимни ҳайратга сола олмайсиз. Бундай телефонлар интернет дўконларда ва бошқа аудио ва видеотехника сотиладиган дўконларда смартфонлар ва видеокамералар билан сотилмоқда.
Бундан бир неча йил аввал ихчам телефонлар урфда бўлиб, жуда тез сотилаётган эди. Бироқ ихтирочи японлар телефоннинг ихчамлигига эмас, балки вазнига урғу беришди. Кунчиқар мамлакатда яратилган янги мобил телефоннинг оғирлиги атиги ўттиз икки грамм! Бўйи етмиш, эни ўттиз икки, йўғонлиги эса ўн бир миллиметр. Шу қадар ихчамлигига қарамай, унда рақамли клавиатура, шунингдек, кичикроқ рангли экран бор. Афсуски, унга видео ва фотокамерани жойлаш имкони йўқ, бироқ инфрақизил порт мавжуд.
Manba: www.ovoza.com