Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Учадиган сичқонча яратилди

Учадиган сичқонча яратилди

“Kibardindesign” дизайнерлик студияси (Прага) Bat деб номланган учар сичқонча яратди. Бу янги гажет компьютерда ишлашни қулайлаштириш, жумладан, компьютерда узоқ ишлаганда билакдаги чарчоқни кетказиш учун яратилди. Сичқонча тўпламида оҳанрабо ҳалқали гиламча бор. Оҳанраболи ҳалқа унинг 40 мм баландликда ёки қўлдан 10 мм пастда ҳаракатланишига имкон беради.

Дизайнерларнинг фикрича, бундан сичқончадан фойдаланиш билакда оғриқ пайдо бўлиши олдини олади. Афсуски, бу сичқонча яқин орада сотувга чиқмайди, чунки ҳали узоқ вақт синовдан ўтиши керак. Бундай сичқончаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилгач, мижозларга икки рангда тақдим этилади: оқ ва қора.

 

 

Share