11.05.2013
Суперёпишқоқ биопластирь яратилди
Гарвард университети олимлари суперёпишқоқ биопластирь яратишди. Бу пластирь яраларни жарроҳлик скобалари сингари яхши ёпиштиради. Бу пластирни яратишда олимларга балиқлар организмида яшайдиган паразит чувалчанглар илҳомлантирди. Ўша чувалчангларнинг сўрғичлари бўлиб, паразитлар шу сўрғичлар ёрдамида ичак деворларига ёпишади.
Олимлар чувалчангларнинг “тиш”ларидан андоза олиб, пластик микроигнани яратишди. Пластирь олиб ташлаганда, тери тўқималари, асаблар ва қон томирлари жарроҳлик иплари ёки скобаларни ишлатилгандан кўра камроқ зарар кўради.