Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Хитойлик олимлар ёруғлик ёрдамида ишлайдиган интернетни яратишди

Хитойлик олимлар ёруғлик ёрдамида ишлайдиган интернетни яратишди

Хитой олимларининг «Лай-Фай» (Li-Fi) янги технологиясидан фойдаланиш бўйича ўтказган тажрибалари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда, «Синьхуа» ахборот агентлигига асосланиб, Daryo.Uz интернет-нашри хабар бермоқда. Ушбу технология интернет фойдаланувчиларига ёритиш асбоблари ёрдамида тармоққа уланиш имконини беради. Li-Fi’нинг радиотўлқинлар ёрдамида ишлайдиган «Вай-Фай» (Wi-Fi) симсиз технологиясидан фарқи

шундаки, янги технология ахборотнинг ёруғлик нурланиши ёрдамида узатилишига асосланган. Бунинг учун 1 Ватт қувватга эга оддий светодиодли лампага микрочиплар ўрнатилади ва чироқ ёқилганда сигнал компьютерга жойлаштирилган қурилмага узатилади. Шу тариқа, тармоқда доимий қолиш учун фойдаланувчи чироқни ёниқ ҳолда сақлаши лозим. Ёруғлик даражаси аҳамиятсиз бўлиб, алоқа тежамкор режимдаги хира ёруғликда ҳам ишлайди.

 

Фудан университети ахборот технологиялари бўйича мутахассиси профессор Чи Наннинг таъкидлашича, Li-Fi технологияси ёрдамида маълумотларни секундига 150 мегабит тезликда узатиш мумкин. Бу кўрсаткич Хитойдаги ўртача интернет тезлигидан анча баланддир. «Технология келажакда тармоққа уланишни сезиларли даражада осонлаштиради. Бунинг устига, хитойликлар тежамли светодиодли лампалардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда», – дейди профессор.

Share