Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Twitter фойдаланувчиларнинг шахсий хабарларини шифрлаштиради

Twitter фойдаланувчиларнинг шахсий хабарларини шифрлаштиради

Twitter микроблоглар хизмати ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан жўнатиладиган хабарларни шифрлаштириш механизмини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, аноним манбаларга асосланиб, 31 октябрь куни The New York Times газетаси хабар тарқатди. Нашр маълумотларига кўра, шифрлаштириш биринчи галда

шахсий хабарлар (direct messages)га нисбатан амал қилади. Тахмин қилишларича, янги механизмнинг жорий этилиши фойдаланувчиларнинг хабарлари махсус хизматлар томонидан тутиб олиниб, ноқонуний равишда уни кўриш олдини олади. The New York Times манбасининг сўзларига кўра, янги тизим Twitter ҳозирда ишлаб чиқаётган «янги хавфсизлик чораларининг бир қисми» ҳисобланади. Twitter фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини ҳимоя қилиш учун қўшимча ҳимоя механизмларини ишлаб чиқаётгани ҳақидаги хабар умуман Интернетда шахсий ахборотлар хавфсизлиги масаласидаги муҳокамалар авжига чиқаётган вақтда пайдо бўлди. 30 октябрь куни АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) Google ва Yahoo! Интернет-компанияларининг дата-центрларини боғлаб турувчи интернет-каналларни кузатиши маълум бўлди. Бу ҳақдаги ахборот The Washington Post газетаси томонидан чоп этилди. Кейинроқ, МХА ушбу ахборотларни рад этиб чиқди.

 

Октябрь ойи ўрталарида ОАВ МХА интернет фойдаланувчиларининг электрон почта аккаунтлари ва лаҳзалик хабар алмашиш хизматларига киритган маълумотларини кузатиши ва таҳлил қилиши маълум бўлди. МХА собиқ ходими Эдвард Сноуден томонидан матбуотга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, махсус хизмат ходимлари бир кун давомида Yahoo!, Facebook ва Gmail’даги 500 мингдан ортиқ фойдаланувчи маълумотларини кузатишлари мумкин бўлган. The Washington Post ҳисоб-китобларига кўра, бир йил давомида разведка идоралари бутун дунё бўйлаб 250 миллиондан ортиқ контактларга кириш имконини қўлга киритишган.

Share