Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Samsung уч томонидан экрани бор смартфон чиқаради

Samsung уч томонидан экрани бор смартфон чиқаради

2013 йилги CES кўргазмасида кўрсатилган Samsung смартфони прототипи © TJournal, Samsung компанияси уч томони экранли смартфонни чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги аноним манбаларга асосланиб хабар бермоқда. Смартфоннинг ён томонларида ҳам кўриниб турадиган экран фойдаланувчи қурилманинг асосий сатҳига қарамасдан туриб билдиришномаларни ўқиш имконини беради.

Смартфоннинг ҳар бир дисплейи бир-биридан алоҳида ишлайди. Янги смартфон Youm технологияси янада мукаммаллаштирилган версияси устида қурилади. Ушбу технологиядан экран қайрилган Galaxy Round смартфонини тайёрлашда фойдаланилган эди. Янги қурилма қачон расман намойиш этилиши ҳозирча номаълум, бироқ Bloomberg манбаларидан бирининг маълум қилишча, ушбу воқеа 2014 йилнинг иккинчи ярмида содир бўлади. Уч томонида экрани бор янги смартфони Galaxy S ёки Galaxy Note қаторидаги янги қурилма бўлиши ёҳуд янги маҳсулот қаторининг илк моделига айланиши мумкин.

TJournal’нинг ёзишича, Bloomberg томонидан таърифланган қурилма Samsung томонидан прототипи 2013 йилги CES кўргазмасида намойиш этилган қурилмаган ўхшаб кетади. Унда экран қурилманинг фақат бир томонидан қайирилган бўлиб, экраннинг ушбу қисмида билдиришномалар ва илова-дастурларнинг тугмалари турарди.

Share