Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Samsung компанияси Galaxy S5’ни намойиш этди

Samsung компанияси Galaxy S5’ни намойиш этди

Samsung компанияси Mobile World Congress конференциясида Galaxy S5 смартфонини намойиш этди. Қурилма 2013 йили бозорга чиқарилган Galaxy S4’ни алмаштириб, корейс компаниясининг «флагмани»га айланади. Қурилмадаги энг эътиборга молик янгиликлар сифатида бармоқ изи сканери, пульс датчиги ва камерани кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари, Galaxy S5 ўз «аждодлари»дан фарқли равишда, чанг ва сувдан ҳам қўрқмайди.

 

Бармоқ изи сканери, худди iPhone 5s’даги каби, «уй» тугмасида жойлашган. Сканер ишлаши учун тугмани сезиларли босиш керак, Apple қурилмасида эса бунинг учун бармоқни шунчаки теккизишнинг ўзи кифоя.

Galaxy S5 ўз хотирасида учтадан ортиқ бармоқ изини сақлай олмайди. Бармоқ изи орқали смартфонни блокдан чиқариш ва интернет-дўконларда харидларни амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари, бармоқ изи смартфоннинг шахсий худуди (ингл. Private Mode)га кириш имконини ҳам беради. Унда бегона кўзлардан сақлаш керак бўлган файл ва дастурларни ушлаб туриш мумкин.

Galaxy S5’даги пульс датчиги орқа панелда, камера объективи остида жойлашган. У бармоқ учидан кўрсаткичларни қабул қилиб олади. «Пульсни ҳисоблаш» жараёнига ўртача беш-ўн секунд вақт кетади.

Galaxy S5’нинг асосий камераси ажрата олиши 16 мегапикселга тенг. Камера 4K ўлчамида видеога олишни билади.

Смартфон 1920х1080 пикселли 5,1 дюймли экран, частотаси 2,5 гигагерцга тенг бўлган тўрт ядроли Snapdragon 800 процессори билан таъминланган. У Android 4.4.2 базасида ишлайди.

Galaxy S5 11 апрель куни сотувга чиқади. Унга илова тариқасида Samsung компанияси қадам-ҳисоблагич, яна бир пульс датчиги ва секундомер ўрнатилган Gear Fit’ни ҳам ишлаб чиқаради. Қурилма баҳоси ҳозирча маълум қилингани йўқ.

Samsung аввалроқ MWC доирасида Gear 2 «ақлли соатлари»ни намойиш этган эди. Улар Tizen операцион тизими остида ишлайди ва қуввати 2-3 кунга етади. Ўтган йил сентябрида чиққан илк Gear’ларнинг батарейкаси эса бир кунда «ўтириб» қоларди.

Share